Мактаб ўқувчилари учун 2 ноябрь сўнгги ўқиш куни бўлади. Улар 4 ноябрдан кузги таътилга чиқиб, 10 ноябргача дам олади.
Ўзбекистон мактабларида кузги таътил 4 ноябрдан бошланади. II чорак ўқишнинг биринчи куни 10 ноябрга тўғри келади.
ХТВнинг «Газета.uz»га аниқлик киритишича, мактабларда қишки таътил одатдагидек давом этади, 11 январдан учинчи чорак бошланади. Қишки таътил узайтирилиши фақат олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчиларига тааллуқли.
Тошкент шаҳридаги болалар орасида COVID-19 га чалиниш ҳолатлари кўпайиб бораётгани сабабли, мактаб таътили узайтирилиши мумкин. Ҳозирда коронавирус билан болаларда касалланишлар кўрсаткичи 25 фоиздан ошган. Ўтган йили мазкур кўрсаткич 5−7 фоиз бўлган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг